Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига 10 ва 11-тур тақвимига ўзгариш киритилди

Суперлига 10 ва 11-тур тақвимига ўзгариш киритилди

Автор: admin

Футбол бўйича Cоcа-Cола Суперлиганинг тақвимида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) матбуот хизмати маълум қилди.
Махсус комиссия қарорига кўра, мамлакат ҳудудида дам олиш кунлари карантин қоидалари кучайтирилди ва автомобиллар ҳаракати чекланди. Шу сабаб ПФЛ яқинлашиб келаётган 10 ва 11-турга ўзгариш киритди.
Қарор қабул қилиш вақтида У-21 жамоларнинг ўйини ҳам инобатга олинган, баҳслар сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари бўлиб ўтади.
Шунингдек, ПФЛ Суперлига ўйинларини Тошкент шаҳрида марказлашган ҳолда ўтказиш ғояси амалга оширилмаслигини маълум қилди. Суперлиганинг 6 клуби мазкур таклифга рад жавобини берган. Ташкилот ушбу масалани ҳозирча кун мавзусидан чиқарди.
Суперлига 10 ва 11-тур тақвими билан танишинг:
Cоcа-Cола Суперлига
10-тур баҳслари
21-июл, сешанба
19:00 “Сурхон” — “Навбаҳор”
19:00 “Насаф” — “Сўғдиёна”
22-июл, чоршанба
19:00 “Машъал — “Андижон”
19:00 ОКМК — “Локомотив”
23-июл, пайшанба
19:00 “Қўқон-1912” — “Пахтакор”
19:00 “Қизилқум” — “Бухоро”
19:00 “Бунёдкор” — “Металлург”
11-тур баҳслари
28-июл, сешанба
19:00 “Сўғдиёна” — “Бунёдкор”
19:00 “Навбаҳор” — “Машъал”
29-июл, чоршанба
19:00 “Пахтакор” — “Насаф”
19:00 “Локомотив” — “Қўқон-1912”
19:00 “Бухоро” — “Сурхон”
30-июл, пайшанба 
19:00 “Андижон” — ОКМК
19:00 “Металлург” — “Қизилқум”
501   
Добавить комментарий
Ваше имя: *