Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” президенти: ВАР бир неча бор рақибимиз фойдасига хизмат қилди

“Барселона” президенти: ВАР бир неча бор рақибимиз фойдасига хизмат қилди

Автор: admin

“Барселона” президенти Хосеп Бартомеу Ла Лигадаги ҳакамлик борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Буни баҳона сифатида ишлатмоқчи эмасман, аммо яна бир бор айтаман, ВАР Ла Лига савиясига тўғри келмайди.
Видеотакрорлар ёрдамида рақибларимиздан бири фойдасига бир қатор қарорлар қабул қилинди. Бу айблов эмас.
Биз шунчаки ВАР қоидалари барча учун тушунарли бўлишини истаймиз. Ҳозирги ҳолат кутилганидек кетмаяпти ва буни кўриб чиқиш керак. “Валядолид”га қарши ўйинимизда (1:0) ҳакам ўтказиб юборган бир қатор қоида бузилишларига гувоҳ бўлдим”, — дейди Бартомеу.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Испанияда ҳакамлар “Реал” фойдасига қарор қабул қилаётгани кўп муҳокама қилинмоқда.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *