Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Ла Лига. “Реал” сафарда қийин ғалабани қўлга киритди

Ла Лига. “Реал” сафарда қийин ғалабани қўлга киритди

Автор: admin

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 36-турида “Реал” 13-июл, душанба куни “Гранада” майдонига сафар қилди.
Учрашув биринчи бўлимида устунлик тўлиқ мадридликлар томонида бўлди ва “Реал” футболчилари буни ҳисобда ҳам акс эттира олди. 10-дақиқада Ферлан Менди қанотдан ёриб кирди ва ўткир бурчакдан кучли зарба йўллаб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп ўтмай Карим Бензема ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Иккинчи бўлим дебютида майдон эгалари ҳисобни қисқартирди. Каземиронинг майдон марказидаги хатосидан кейин Дарвин Мачис “Гранада”нинг илк голини урди. Танаффусдан кейин Зинедин Зидан шогирдлари бироз темпни тушурди ва майдонда тенг кураш кечди. Бўлим якунига бориб мезбонлар босимни оширди, бироқ “Реал” ўйинчилари ҳимояда ишончли ҳаракат қила олди.
Мазкур ғалабадан сўнг “Реал” очколарини 83 тага етказиб олди ва мусобақа тугашига икки тур қолганида энг яқин таъқибчиси “Барселона”ни 4 очкога ортда қолдирмоқда. Кейинги турдаги ғалаба мадридликларни чемпионга айлантиради.
Ла Лига
36-тур баҳси
13-июл, душанба
“Гранада” — “Реал Мадрид” 1:2
Голлар: 0:1 – 10 Менди, 0:2 – 16 Бензема, 1:2 – 50 Мачис.
“Гранада”: Руй Силва, Дуарте, Диас (Пуертас, 46), Ҳерман Санчес, Фулке (Монторо, 55), Азиз, Жил Диаш, Вико (Этеки, 75), Эррера (Антонин, 75), Мачис (Кейбаши, 85), Фернандес.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Рамос, Менди, Карвахал, Варан, Каземиро, Кроос, Иско (Родриго, 64), Модрич, Валверде (Асенсио, 64), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Менди (17), Дуарте (46), Жил Диаш (58), Куртуа (90).
214   
Добавить комментарий
Ваше имя: *