Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. “Интер” иродали ғалаба қайд этиб 2-ўринга кўтарилди

А Серия. “Интер” иродали ғалаба қайд этиб 2-ўринга кўтарилди

Автор: admin

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 32-турида “Интер” 13-июл, душанба куни “Торино” билан ўйнади.
Дастлаб меҳмонлар 17-дақиқада Андреа Белоттининг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлимда миланликлар бунда учта тўп билан жавоб берди. 48-дақиқада Эшли Янг ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Диего Годин “Интер”нинг иккинчи голини урди.
61-дақиқада Лаутаро Мартинес ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Мазкур ғалабадан кейин “Интер” очколарини 68 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди ва пешқадам “Ювентус”дан 9 очко ортда қолмоқда
А Серия
32-тур баҳси
13-июл, душанба
“Интер” — “Торино” 3:1
Голлар: 0:1 – 17 Белотти, 1:1 – 48 Янг, 2:1 – 51 Годин, 3:1 – 61 Мартинес.
“Интер”: Ҳанданович, Д`Амброзио (Бираги, 71), Бастони, Годин (Шкриняр, 76), Янг (Кандрева, 71), Валеро, Брозович, Санчес, Галярдини, де Врей, Мартинес (Эриксен, 84).
“Торино”: Сиригу, Айна, Ансалди (Беренгер, 64), Нкулу, де Силвестри (Синго, 64), Верди (Миллико, 76), Ринкон, Итссо, Мейте (Лукич, 64), Бремер, Белотти.
Огоҳлантиришлар: Годин (21), Айна (24), Мейте (30), де Силвестри (49), Брозович (60), Санчес (62), Д`Амброзио (69), Бираги (86).
189   
Добавить комментарий
Ваше имя: *