Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. “Манчестер Юнайтед” 96-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” 96-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Автор: admin

Футбол бўйича Англия чемпионатининг 35-турида “Манчестер Юнайтед” 13-июл, душанба куни “Саутҳемптон” билан баҳс олиб борди.
Учрашув мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланган бўлсада, биринчи бўлиб “Саутҳепмтон” футболчилари ҳисобни очди. 12-дақиқада Пол Погбанинг хатосидан кейин юзага келган вазиятни Стюарт Армстронг гол билан якунлади.
20-дақиқада Маркус Решфорд Антони Марсялнинг узатмасидан кейин дарвозани ишғол қилди. Орадан уч дақиқа ўтиб энди Марсял ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Иккинчи бўлимда Оле-Гуннар Сулшер шогирдлари фаолликни бироз камайтирди. Ўйин якунланиши арафасида “Юнайтед” бир ўйинчи кам бўлиб қолди: Брендон Уилямс жиддий жароҳат олиб ўйинни давом эттира олмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда меҳмонлар тўп киритиб, мувозанатни тиклашга эришди.
Шу тариқа “Манчестер Юнайтед” 59 очко билан 5-ўринда қолди ва учинчи поғонага кўтарилиб олиш имкониятидан фойдалана олмади
АПЛ
35-тур баҳси
13-июл, душанба
“Манчестер Юнайтед” — “Саутҳемптон” 2:2
Голлар: 0:1 – 12 Армстронг, 1:1 – 20 Решфорд, 2:1 – 23 Марсял, 2:2 – 90+6 Обафеми.
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу (Уилямс, 75), Магуайр, Линделёф, Погба (Фред, 63), Бруну Фернандеш (Мактоминай, 84), Матич, Марсял, Гринвуд (Жеймс, 84), Решфорд.
“Саутҳемптон”: Маккарти, Стивенс, Беднарек, Уокер-Питерс, Бертран, Ромеу (Обафеми, 87), Армстронг (Смоллбоун, 70), Уорд-Проуз, Редмонд, Адамс (Лонг, 64), Ингз.
Огоҳлантиришлар: Уорд-Проуз (44), Стивенс (53), Уокер-Питерс (56), Уан-Биссака (90).
228   
Добавить комментарий
Ваше имя: *