Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона»нинг пандемия туфайли кўрган зарари миқдори аниқ бўлди

«Барселона»нинг пандемия туфайли кўрган зарари миқдори аниқ бўлди

Автор: admin

«Барселона» клуби коронавирус пандемияси пайтида тахминан қанча зарар кўргани ҳисоблаб чиқилди. "Мундо Депортиво" тарқатган хабарга кўра, клубнинг зарари 100 миллион еврога тенг бўлди.
«Барселона»нинг 2019/2020 йилги мавсумдаги даромади 1 миллиард 47 миллион еврога тенг бўлиши кутилмоқда. Каталонияликлар жорий мавсумда 1,1 миллиард евро даромад топиб, молиявий йилни фойда билан якунлашни кўзлашган эди.
Пандемия туфайли клуб дўконлари, музейи ёпилди. Шунингдек, жамоа ўз уйидаги 6та учрашувни мухлисларсиз ўтказди.
"Кўк-анорранглилар" футболчиларнинг маошларини 12%га камайтириш, Артурни «Ювентус»га сотиш (80 миллион евро) ва Неймар иши бўйича судда «Сантос» устидан ғалаба эвазига ўз бюджетини нисбатан барқарорлаштирди.
Манба: бомбардир.ру
131   
Добавить комментарий
Ваше имя: *