Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал» Бейл билан шартномани бекор қилиши мумкин

«Реал» Бейл билан шартномани бекор қилиши мумкин

Автор: admin

«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бейл клуб билан 2022 йилга қадар шартномаси борлигига қарамай, жамоани бепул тарк этиши мумкин. Майдонга тушса-тушмаса шартномасининг охиригача маош олишни мақсад қилган уелслик футболчининг позисияси жамоа раҳбариятига ёқмаяпти.
Бейл ва "Қироллик клуби" бош мураббийи Зайниддин Зидан ўртасидаги муносабат анча пайтдан бери яхши эмас. Шу боис, Гаретга ўйин амалиёти тобора камроқ берилмоқда. Мадридликлар уни сотиб юбориш учун бир неча марта ҳаракат қилишди, аммо 30 ёшли футболчининг маоши юқори бўлгани учун унга харидор топилиши қийин кечмоқда.
Бейлга қизиқиш билдирган клублар унинг маош борасида талабини қондиришга тайёр эмас. Гарет эса "Реал"даги маошидан (15 миллион евро) камига рози бўлмоқчи эмас. Шу боис, «Мадрид» футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи.
Уелслик ўйинчи жорий мавсумда Ла лига доирасида 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 2та голга узатма берди.
Манба: спорт24.ру
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *