Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Реал” Ла Лигада ХХИ аср рекордини ўрнатди

“Реал” Ла Лигада ХХИ аср рекордини ўрнатди

Автор: admin

“Реал” Испания чемпионатининг 36-турида “Гранада” майдонига сафар қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 10-дақиқада Ферлан Менди томонидан очилди. Бу ҳимоячи учун Мадрид клуби сафидаги 1-гол бўлди.
Шу тариқа Менди “Реал” сафида Ла Лиганинг 2019/20-йилги мавсумида гол урган 21-ўйинчига айланди. Блеачер Репорт хабарига кўра, бир мавсум давомида бир жамоа сафида бунча кўп футболчининг гол уриши ХХИ асрда илк марта қайд этилди.
“Қироллик клуби” мусобақа якунланишига 2 тур қолганида 83 очко билан мусобақа жадвалини бошқармоқда. Жамоа 2-ўринда бораётган “Барселона”ни 4 очкога (79) ортда қолдирмоқда. Кейинги турдаги ғалаба мадридликларни чемпионга айлантиради
186   
Добавить комментарий
Ваше имя: *