Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Испанияда Чемпионлар Лигасининг барча иштирокчилари маълум бўлди

Испанияда Чемпионлар Лигасининг барча иштирокчилари маълум бўлди

Автор: admin

Испания чемпионатининг 36-туридан кейин Чемпионлар Лигасида иштирок этувчи барча клублар маълум бўлди.
«Атлетико» ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Севиля» ўз уйида «Малорка» дарвозасига жавобсиз 2та тўп киритди. Натижада, «Атлетико» ва «Севиля» 66 очко жамғаришди ва Чемпионлар Лигасининг 2020/21 мавсуми гуруҳ босқичида иштирок этиши ойдинлашди.   
Аввалроқ, «Реал» ва «Барселона» клублари Чемпионлар Лигаси йўлланмаларни муддатидан олдин қўлга киритишган эди.
Айни пайтда Испания чемпионатида 83 очко жамғарган «Реал» пешқадамлик қилмоқда. 2-ўриндаги «Барселона» ҳисобида 79 очко бор.
146   
Добавить комментарий
Ваше имя: *