Goal24.uz » Жаҳон » Португалияда полиция гидроциклни мустақил бошқарган Роналдунинг 10 ёшли ўғли борасида текширув бошлади

Португалияда полиция гидроциклни мустақил бошқарган Роналдунинг 10 ёшли ўғли борасида текширув бошлади

Автор: admin

Мадейра ороли (Португалия) полицияси “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўғли мустақил равишда сув чанғисини бошқараётгани акс этган видео пайдо бўлганидан сўнг текширув ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Тҳе Сун хабар берди.

Таъкидланишича, видео муаллифи боланинг холаси – Элма саналади. Айнан у видеони ижтимоий тармоқларга юклаган. Португалия матбуоти видеонинг шанба куни Мадейра жанубидаги Пол до Мар шаҳрида олинганини таъкидламоқда.
Денгиз полицияси раҳбари тергов ишлари олиб борилаётганини тасдиқлади. У нима бўлганидан хабардор эканини ва ҳозирда айнан нима бўлганини аниқлаш ишлари олиб борилаётганини айтди. Шунингдек, у катта тезликда ҳаракатланадиган сув чанғиларидан (гидроцикл) фойдаланиш учун махсус гувоҳнома талаб қилинишини ва фақат катталаргина унга эга бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Португалия қонунчилигига биноан, лицензиясиз сув чанғисини бошқариш учун жарима 268 дан 2,6 минг фунт стерлинггача, гуруҳлар ёки хусусий фирмалар эса 10,7 минг фунтгача жаримага тортилиши мумкин.
Бироқ 13-июл куни ушбу видео Элманинг Инстаграмъдаги саҳифасидан ўчирилган.
Маълумот учун, Роналду ушбу мавсумда Италия чемпионатида 28 та ўйин ўтказиб, 28 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
154   
Добавить комментарий
Ваше имя: *