Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Манчестер Юнайтед” 7 йил олдин Алекс Фергюсон қўл остида қайд этилган натижани такрорлади

“Манчестер Юнайтед” 7 йил олдин Алекс Фергюсон қўл остида қайд этилган натижани такрорлади

Автор: admin

“Манчестер Юнайтед” Англия Премер Лигасининг 35-туридан ўрин олган учрашувда “Саутҳемптон” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув Манчестер шаҳридаги “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтди.
Гарчи “қизил иблислар” сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган бўлса ҳам ўйин натижаси Оле-Гуннар Сулшер жамоаси учун аҳамиятли бўлди.
Гап шундаки, клубнинг мағлубияциз серияси 18 тага етди (шуларнинг 11 таси АПЛда). “Манчестер Юнайтед” охирги марта 22-январ санасида Англия чемпионати доирасида ўтказилган “Бёрнли” қарши баҳсда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Таъкидлаш жоиз, Манчестер клуби сўнгги бор бундай натижани 2013-йилда, сер Алекс Фергюсон даврида қайд этган.
35-турдан кейин “Манчестер Юнайтед” 59 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
140   
Добавить комментарий
Ваше имя: *