Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Решфорд - «ПСЖ»нинг асосий трансфер мақсадига айланди

Решфорд - «ПСЖ»нинг асосий трансфер мақсадига айланди

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» форварди Маркус Решфорд Францийанинг амалдаги чемпиони «Пари Сен-Жермен»нинг асосий трансфер мақсадига айланди, дея ёзмоқда Тҳе Индепендент.
Манбанинг хабар беришича, 22 ёшли ҳужумчини «ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухел ўз жамоаси сафида кўришни истамоқда. Клуб раҳбарияти ҳам ушбу трансферга қизиқиш билдирган. Париж клуби Килиан Мбаппе Мадриднинг «Реал» клубига ўтишни истаган тақдирда, францийалик голеадор ўрнига айнан англиялик тўпурарни таклиф этишни кўзламоқда. «ПСЖ» «МЮ» Решфордни камида 100 миллион фунтга баҳолашига қарамай, Маркусни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Решфорднинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача имзоланган бўлиб, келишувда шартномани яна бир йилга узайтириш банди ҳам қўшилган.
Маълумот учун, англиялик 22 ёшли ҳужумчи АПЛ жорий мавсумида 28 ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *