Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп: «Сити» Чемпионлар лигасида ўйнамаса, АПЛ янги мавсумида ҳеч кимга имконият қолдирмасди»

Клопп: «Сити» Чемпионлар лигасида ўйнамаса, АПЛ янги мавсумида ҳеч кимга имконият қолдирмасди»

Автор: admin

«Ливерпул» клуби устози Юрген Клопп CАСънинг кўриб чиқилган судда УEФА қарорини бекор қилиб, «Манчестер Сити»ни еврокубокларда иштирок этишига қарор чиқаргани борасида ўз фикрини билдирди.
Германиялик мураббий Англия Премер-лигасидаги асосий рақибатчисининг янги мавсумда ҳам Европа Чемпионлар лигасида иштирок этишидан хурсанд бўлганлигини яширмади.
«Манчестер Сити»нинг Чемпионлар лигасида иштирок эта олишидан хурсанд бўлдим. Агарда, улар еврокубокларда қатнашмай, бир мавсумда биздан кўра 10-12та кам ўйин ўтказса, Англия Премер-лигаси ғолиблиги учун бошқа клубларда имконият умуман қолмасди», - дея фикр билдирди Юрген Клопп Гоалъга.
Маълумот учун, Англия чемпионлигини расмийлаштирган «Ливерпул» АПЛ 35-туридан кейин 93 очко билан 2-ўриндаги «Манчестер Сити»ни 21 очкога ортда қолдирмоқда.
119   
Добавить комментарий
Ваше имя: *