Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Моурино: «Шармандали қарор, молиявий фейр-плей ўлди»

Моурино: «Шармандали қарор, молиявий фейр-плей ўлди»

Автор: admin

«Тоттенҳем» бош мураббийи Жозе Моурино молиявий фейр-плей қоидаларини бузган «Манчестер Сити»дан 2 йиллик дисквалификация олиб ташлангани бўйича ўз фикрларини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Спорт арбитраж суди «Манчестер Сити» клубини еврокубоклардан 2 йилга четлатиш ҳақидаги УEФА қарорни бекор қилган ва 30 млн евро миқдоридаги жаримани 10 млн еврога пасайтирган эди.
«Шармандали қарор. Агар «Сити» айбдор бўлмаса, нега 10 млн евро жарима тўлаши керак? Айбсизлар жаримага тортилмайди. Агар «Сити» айбдор бўлса, бу қарор шармандали бўлади, чунки клубни мусобақадан четлатиш шарт эди. «Сити» айбдорми ёки айбсизми билмайман, аммо барибир бу қарор шармандали.
«Тоттенҳем»да ундай эмас. Биз бу масалада қоидаларга амал қилиб ишлаяпмиз. Менимча, бу қарор молиявий фейр-плейнинг ўлганини англатади», - деб Моурино сўзларини келтирмоқда Гоал.
175   
Добавить комментарий
Ваше имя: *