Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
«Барса» таклиф қилмоқда

Каталониянинг «Барселона» жамоаси Филиппе Коутинони АПЛ жамоаларига таклиф қилмоқда.
«Гоал» нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби «Арсенал» ва «Нюкасл» жамоаларига ўз футболчисини сотиб олишни таклиф қилган.
Манбанинг маълум қилишича, айни дамда бу клублар бразилиялик футболчининг қўлга кирита олмайди. Сабаби, унинг маоши жуда баланд. Корона-танаффусдан сўнг, бирорта клуб Филиппени ўз жамоасида кўришни истамаяпти.

«Милан» футболчиси кетадими?
 
Миланнинг «Милан» клуби ярим ҳимоячиси Франк Кессие ёзда Бундеслигага кўчиб ўтиши мумкин.
Немис нашрларининг маълум қилишича, 23 ёшли футболчи билан “РБ Лейпциг” шартнома имзолаш ниятида. Ҳозирча, трансфер суммаси ошкор қилингани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ярим ҳимояч билан «Наполи» ва “Вест Ҳем” жамоалари ҳам қизиқиш билдирган эди.

«Юнайтед» ишга киришди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ёзда “Реал Соседад” жамоаси ярим ҳимоячиси Микел Оярасабал билан шартнома имзоламоқчи.
Испан нашрларининг маълум қилишича, “қизил иблислар” 23 ёшли футболчи учун курашга қўшилган. Испанлар ўз сардорини 70 миллиондан камига сотмоқчи эмас.
“Тҳе Сун" нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” Микел учун 50 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Осимхен масаласи ҳал!

Францийанинг «Лилл» жамоаси ҳужумчиси Виктор Осимхен икки суткадан сўнг, «Наполи» футболчисига айланади.
Бу ҳақида, “Футбол Италиа" нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, клуб айни дамда томонлар футболчининг шахсий шартномаси борасида музокаралар олиб бормоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «Наполи» бу трансфер учун 50 миллион евро сарф этади.
243   
Добавить комментарий
Ваше имя: *