Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Луис Суарес «Реал»нинг чемпионлигини тан олди

Луис Суарес «Реал»нинг чемпионлигини тан олди

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес жорий мавсумда "Реал" чемпион бўлишини тан олди.
«Очиғини айтсам, энди Ла лигада ғолиб чиқишнинг имконияти йўқ. «Севиля»га қарши баҳс аҳволимизни қийинлаштириб қўйди. «Реал»дан ўтиб кетиш учун имкониятимиз бор эди, аммо «Селта»га қарши Вигодаги ўйин (2:2) чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйди. Агар «Селта»ни мағлуб этганимизда «Атлетико»га қарши учрашув (2:2) анча осон бўларди. Вигода сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборганимиз аламли бўлди. Энди биз бор эътиборимизни Чемпионлар лигасига қаратамиз», — деди Суарес.
Испания чемпионати тугашига 2 тур қолганида «Барселона» «Реал»дан 4 очко ортда қолмоқда. Мадридликлар 16 июл, пайшанба куни «Вилярреал» устидан ғалаба қозонишса, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритишади.
Манба: спорт24.ру
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *