Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал» чемпионлик ўйинидан олдин мухлисларига мурожаат қилди

«Реал» чемпионлик ўйинидан олдин мухлисларига мурожаат қилди

Автор: admin

«Реал» клуби расмий сайти Ла Лига 37-тури доирасидаги «Вилярреал»га қарши 16 июл кунги учрашув жамоанинг чемпионлик ўйини бўлиши мумкинлиги боис ўз мухлисларига мурожаат билан чиқди.
Мурожаатда мадридлик мухлислардан жамоа чемпионликни қўлга киритган тақдирда, ғалабани нишонлаш учун Сибелес майдонида тўпланмаслик сўралган. Бунга шаҳардаги коронавирус пандемияси бўйича вазият сабаб қилиб кўрсатилган.
«Реал» чемпионликни Мадрид кўчалари, шу жумладан Сибелес майдонида тантана қилишни режалаштирмаяпти. Шу боис мухлислардан оммавий тўпланмасликни сўраб қолади», - дейилади хабарда. 
Маълумот учун, Зинеддин Зидан жамоаси 16 июл куни «Вилярреал»ни мағлуб этса ёки шу куни «Барселона» «Осасуна» билан баҳсда очко йўқотса, «Реал» Ла Лига ғолиблигини расмийлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўз анъанасига кўра чемпионликни Мадриддаги машҳур Сибелес майдонида ўтказарди.
150   
Добавить комментарий
Ваше имя: *