Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Спорт24.ру: «Зенит», «Спартак», «Локомотив» ва «Краснодар» Остон Ўрунов учун кураш бошлади

Спорт24.ру: «Зенит», «Спартак», «Локомотив» ва «Краснодар» Остон Ўрунов учун кураш бошлади

Автор: admin

Россия Премер-лигасининг етакчи жамоалари «Уфа» клубининг 19 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячиси Остон Ўруновга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Спорт24.ру.
Манбанинг ёзишича, Ўзбекистон миллий жамоаси аъзосига «Зенит», «Спартак» ва «Локомотив» клублари асосий даъвогарлик қилишмоқда. 
Қайд этилишича, Ўруновни «Краснодар» клуби ҳам ўз сафида кўрмоқчи. Остон айнан ушбу клубнинг академиясида маҳоратини оширган. Қолаверса, клуб раҳбарияти Одил Аҳмедов тўп сурган вақтдан буён Остон Ўруновга яқин одамлар билан яхши муносабат ўрнатган.
Шунингдек, «Уфа» раҳбариятини тарк этиб, Москванинг «Спартак» клуби бош директори этиб тайинланган Шамил Газизов ҳам ўзбекистонлик футболчининг трансфери устида иш бошлаган. Газизов феврал ойида Ўруновни Тошкентнинг «Локомотив» клубидан «Уфа»га ўтишига сабабчилардан бирига айланганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Премер-лигаси сўнгги тури доирасидаги «Локомотив» - «Уфа» (1:1) учрашувини кузатиш учун «Манчестер Юнайтед» клуби скаутлари келган ва ўша баҳсда Остон Ўрунов ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
159   
Добавить комментарий
Ваше имя: *