Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Атлетико" сардори: "Агар "Реал" Ла Лигада ғолиб бўлса..."

"Атлетико" сардори: "Агар "Реал" Ла Лигада ғолиб бўлса..."

Автор: admin

"Атлетико" сардори Саул Нигеснинг фикрича, Ла Лигада "Реал" чемпионликка эришса, адолатдан бўлади.
"Агар "Реал" Ла Лигани ютса, бу улар шунга лойиқ бўлгани учун. Улар жуда юқори савияда ўйнашмоқда. Агар "Реал" ВАРдан фойдаланган ҳолда жуда кўп пеналтилар ишлаган бўлса, бу рақибга босим ўтказганлари учундир.
Биз учинчи бўлишни хоҳлаймиз. Бу 4-ўринни олиш билан бир хил эмас. Таркибни ҳисобга олган ҳолда, Чемпионлар Лигасига чиқиш жуда муҳимлигини билардик, жамоанинг масъулияти, жавобгарлиги бор ва биз буни бажаришимиз шарт", – деди Саул.
Испания чемпионати тугашига икки тур қолганида "Реал" "Барселона"ни 4 очко ортда қолдирмоқда. 16 июлб куни "Вилярреал" устидан ғалаба қозонган тақдирда, Мадрид клуби чемпионликни расман кафолатлайди.
Манба: спорт24.ру
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *