Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Кейн Моуринё учун асосий нарса нима эканлигини очиқлади

Кейн Моуринё учун асосий нарса нима эканлигини очиқлади

Автор: admin

Лондоннинг «Тоттенхем» клуби ҳужумчиси Харри Кейн жамоа собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино билан ҳозирги бош мураббийи Жозе Моуринёларни таққослади.
Харри Кейн сўнгги учрашувда жиддий танқидлар остида қолди. Кўпчиликнинг фикрича, «Тоттенхем»нинг португалиялик мутахассис қўл остидаги ўйин услуби тўпурарнинг кучли томонларини йўқ қилади. Кейн эса кейинги мавсумни кутишга чақирди.
«Шубҳасиз Почеттино ва Моуринёларнинг ўйин усуллари умуман ўзгача. Моуринё фақат ғалаба ҳақида ўйлайди. Жорий мавсум бизнинг ҳисобимизда соврин йўқ, лекин мавсумда бу бизнинг асосий мақсадимиз бўлади. У бу ҳақда тушунтириш берди. Жамоада ажойиб муҳит ҳукмронлик қилмоқда.
Бундан ташқари, мураббий янги мавсум олдидан ишлаш учун кўпроқ вақтга эга бўлади ва футболчиларни яхшироқ таниб олади. Ҳозир мен учун – дунёдаги энг яхши мураббийдан керакли нарсаларни ўрганиб олиш ажойиб имконият бор», – деди Кейн БТ Спорт билан суҳбатда.
«Тоттенхем» айни пайтда АПЛда саккизинчи ўринни эгаллаб турибди ва еврокубоклардан четда қолиш хавф остида қолди.
138   
Добавить комментарий
Ваше имя: *