Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «МЮ» Санчес, Лингард ва яна 4 футболчисини трансферга қўяди

«МЮ» Санчес, Лингард ва яна 4 футболчисини трансферга қўяди

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчилари билан хайрлашишни режалаштирган, дея ёзмоқда Тҳе Телеграф.
Клуб жамоанинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотган Жесси Лингард, Фил Жонс, Диогу Далот, Маркус Рохо сингари футболчилар бўйича бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқишга тайёр. Шунингдек, Италия клубларида ижара асосида тўп сураётган Алексис Санчес ва Кри Смоллинг ҳам трансферга қўйилади. Манчестер клуби ушбу ўйинчилар борасида улар тўп сураётган Милан ва Рим клублари билан музокарани қайтадан бошлашга тайёр.
Сулшер «МЮ» раҳбариятига бу футболчиларни трансферга қўйилишига қарши эмаслигини билдирган. Клуб ижрочи директори Эд Вудворд 6 нафар футболчининг сотуви орқали ёзги трансферларда «МЮ» молиявий имкониятини яхшиламоқчи. 
Олдинроқ, «МЮ» Чемпионлар лигасига йўлланма олса «Боруссия» вингери Жейдон Санчони ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди. Немис клуби Санчони 100 миллион евродан камга сотмоқчи эмас.
145   
Добавить комментарий
Ваше имя: *