Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Реал" бир неча ўйинчиларни, жумладан Себалосни 25 миллион эврога сотишга тайёр

"Реал" бир неча ўйинчиларни, жумладан Себалосни 25 миллион эврога сотишга тайёр

Автор: admin

"Реал" ижара асосида "Арсенал"да тўп тепаётган Дани Себалос билан хайрлашишга тайёр.
Лондон клуби Себалосни харид қилишга тайёр. Ўйинчига шунингдек "Валенсия" ва "Бетис" клублари ҳам қизиқмоқда. Қайд этиш керакки, трансфер нархи тахминан 25 миллион эврони ташкил этиши мумкин.
Бундан ташқари, "Реал"дан "Гранада"да ижара асосида тўп тепаётган Хесус Валехо ҳам кетиши мумкин. "Реал" 23 ёшли испаниялик футболчи сотмоқчи, аммо унинг ривожланишини ҳам кузатмоқчи.
Клубдан шунингдек "Раё Валекано"да ўйнаётган Хорхе де Фрутос ҳам кетиши мумкин. Унга "Селта" ва "Бетис" қизиқмоқда, битимнинг эҳтимолий нархи 10 миллион эврони ташкил этади.
"Реал"нинг асосий мақсади - таркибдаги ўйинчиларни қисқартириш. Ҳозирда Мадрид клубида 38 нафар ўйинчи бор.
137   
Добавить комментарий
Ваше имя: *