Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Моуринё “Манчестер Сити”нинг Чемпионлар Лигасидан четлатилмагани ҳақида: “Бу шармандали қарор”

Моуринё “Манчестер Сити”нинг Чемпионлар Лигасидан четлатилмагани ҳақида: “Бу шармандали қарор”

Автор: admin

“Тоттенҳем” бош мураббийи Жозе Моуринё Спорт арбитраж суди (CАС) “Манчестер Сити”нинг икки мавсумга Еврокубоклардан четлатилгани борасидаги қарорни бекор қилгани ҳақида фикр билдирди.
“Шармандали қарор. Агар “Манчестер Сити” айбдор бўлмаса, нега энди клуб 10 миллион евро жарима тўлаши керак? Айбсизларгина жарима тўлатмайди. Агар “Сити” айбдор бўладиган бўлса, унда ҳам бу қарор шармандали бўлиб қолаверади, чунки жамоани мусобақадан четлатиш зарур. Мен “Манчестер Сити”нинг айбдор ёки айбсизлигини билмайман, бироқ бу исталган томондан олиб қаралганда шармандали қарор.
“Тоттенҳем” бу — “Тоттенҳем”. Жамоа ўз иш услубини ўзгартириши керак деб ўйламайман. Ҳозирги ишимиздан мамнунман. Ўйлашимча, бу молиявий фейр-плейнинг тугаши”, — дейди Моуринё.
Эслатиб ўтамиз, аввароқ УEФА “Манчестер Сити”ни молиявий фейр-плей қоидаларини бузганликда айбдор деб топган ва клубни икки йилга Еврокубоклардан четлатган, шунингдек, 30 миллион евро миқдорида жаримага тортганди. Бироқ CАС мазкур қарорни бекор қилди ва жарима миқдорини 10 миллион еврога туширди.
159   
Добавить комментарий
Ваше имя: *