Goal24.uz » Жаҳон » ФИФА ЖЧ-2022 тақвимини эълон қилди

ФИФА ЖЧ-2022 тақвимини эълон қилди

Автор: admin

ФИФА расмий сайт Қатарда ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати тақвимини эълон қилди.
Унга кўра, турнирнинг очилиш учрашуви Ал-Хаур шаҳридаги «Ал-Байт» стадионида 21 ноябр куни ўтказилади. Стадион сиғими 60 минг томошабинга мўлжалланган. Ўйинда мезбон жамоа Қатар бўлади.
Гуруҳ босқич баҳслари 2 декабр кунигача давом этади. 3 декабрдан эса 1/8 финал бошланса, 9-10 декабрда чоракфинал, 13-14 декабрда эса ярим финал баҳслари ўтказилади. Финал 18 декабр куни Лусаил шаҳрида шу номдаги аренада бўлиб ўтади. Стадион сиғими 80 минг томошабинга мўлжалланган. 
Учинчи ўрин учун баҳс эса 17 декабр куни Доҳадаги 45 минг ўринли «Халифа» стадионида ўтказилади.
216   
Добавить комментарий
Ваше имя: *