Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Кике Сетен: «Келаси мавсумда ҳам «Барселона»да ишламоқчиман»

Кике Сетен: «Келаси мавсумда ҳам «Барселона»да ишламоқчиман»

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Кике Сетен клубдаги келажаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Албатта келаси мавсумда ҳам ўзимни «Барселона» мураббийи сифатида кўряпман. Ҳозир юз бераётган воқеалар аввал ҳам бўлган. Ҳақиқат шуки, баъзан мақсадга етолмайсан. Ёки етасан, аммо ишингга баҳо бериш лозим бўлади.
Гап фақат натижаларда эмас, балки, қилган ишингни яхши ёки ёмонлиги ҳам инобатга олиниши керак. Меҳнатим айнан шундай нуқтаи назардан баҳоланишини истайман. Ҳали бу мавсумда кўп нарсага эришса бўлади, бироқ, келаси мавсумда ҳам ишимни давом эттириш ҳақида ўйлаяпман», – деди Сетен.
125   
Добавить комментарий
Ваше имя: *