Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » РПЛ. «Зенит»дан йирик ғалаба, Дзюба ва Озмундан рекорд натижа

РПЛ. «Зенит»дан йирик ғалаба, Дзюба ва Озмундан рекорд натижа

Автор: admin

Россия Премер-лигаси 29-тури доирасида чемпионликни нақд қилган «Зенит» турнир аутсайдери «Оренбург»га қарши майдонга тушди.
Учрашувда мезбонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Озмун дублга эришган бўлса, Дзюба голлари ҳисобини яна биттага оширди, яна бир гол эса автогол сифатида ёзилди.
Шундай қилиб, чемпионатнинг энг яхши тўпурари Дзюбанинг голлари 17тага етган бўлса, Озмуннинг голлари 16та бўлди. Россиялик ва эронлик форвардлар бир мавсумда чемпионатда жами 33та голга муаллифлик қилиб Россия Премер-лигаси тарихидаги энг яхши ҳужумчилар дуетига айланишди. 
Бунгача ҳам энг яхши рекорд питерликларга тегишли бўлиб, 2015/16 йилги мавсумда «Зенит»даги форвардлар тандеми – Дюба ва Халк 15 ва 17тадан гол билан жами 32та голга муаллифлик қилишганди.
Россия Премер-лигаси. 29-тур
Зенит – Оренбург 4:1
Голлар: 1:0 – 2, автогол Малих, 1:1 – 32 Фамее, 2:1 – 61 Озмун, 3:1 – 77 Озмун, 4:1 – 90 Дзюба.
Зенит – Васютин, Смолников, Прохин, Ракитский, Жирков (Мусаев, 62), Оздоев (Шамкин, 62), Барриос (Кузяев, 70), Озмун, Малком (Сутормин, 70), Дриусси (Шатов, 84), Дзюба.
Оренбург – Климович, Малих, Шахов (Готлиб, 69), Сиваков, Терехов, Зотов, Липовой (Шкофлек, 74), Аюпов, Чуканов, Кулишев (Лапшов, 84), Фамее.
219   
Добавить комментарий
Ваше имя: *