Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп "Ливерпул" футболчиларини танқид қилди

Клопп "Ливерпул" футболчиларини танқид қилди

Автор: admin

«Ливерпул» устози Юрген Клопп «Арсенал»га қарши ўйиндан кейин интервю берди. Мазкур ўйинда «тўпчилар» 2:1 ҳисобида зафар қучишди. «Ливерпул»да Садио Мане гол урган бўлса, «Арсенал»да Ляказетт ва Нелсон рақиб дарвозасини ишғол қилишди.
«Икки марта консентрасияни жиддий тарзда йўқотдик. Биз яхши ўйнадик, 24 та зарба йўлладик, аммо иккита эпизод ўйинни ўлдирди.
«Арсенала»да яққол вазиятлар бўлмади. Аммо бундай голларни ўтказиб юбориб, ғалаба қозониш мумкин эмас.
Биз консентрасияни йўқотдик, бу факт. АПЛда эса бундай қилиб бўлмайди. Ван Дейк тўпни йўқотди, аммо мен кимдир тўп учун очилганини кўрмадим. Ҳеч ким тўпни қабул қилишни истамади. Буни ҳазм қилиб бўлмайди.
Биз ушбу ўйиндан сабоқ олишимиз керак ва шундай қиламиз ҳам», – деди Клопп.
Манба: футбол24.ру
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *