Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Манчестер Сити» Ферран Торрес билан келишиб олди

«Манчестер Сити» Ферран Торрес билан келишиб олди

Автор: admin

«Манчестер Сити» клуби «Валенсия» яримҳимоячиси Ферран Торрес билан шахсий шартномани келишиб олди.
Эуроспорт хабарига кўра, «шаҳарликлар» 20 ёшли испаниялик иқтидор билан узоқ муддатли меҳнат битимини имзолашади.
Энди «Сити» «Валенсия» билан трансфер бўйича келишувга эришиши лозим. Мундо Депортиво хабарига кўра, унинг қиймати 50 млн евро бўлиши мумкин.
«Манчестер Сити» Торресни «Бавария»га ўтиб кетган Лерой Саненинг ўрнини босишига умид қилмоқда.
Аввалроқ унинг хизматига «Ювентус», «Реал» ва «Атлетико» клублари қизиқиш билдирган эди.
Торреснинг «Валенсия» билан имзолаган шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.
155   
Добавить комментарий
Ваше имя: *