Goal24.uz » Ўзбекистон » «Пахтакор»нинг Чемпионлар Лигасидаги қолган ўйинлари санаси маълум бўлди

«Пахтакор»нинг Чемпионлар Лигасидаги қолган ўйинлари санаси маълум бўлди

Автор: admin

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Чемпионлар Лигаси баҳсларига мезбонлик қиладиган мамлакат ва ўйин саналарини маълум қилди.
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби иштирок этаётган Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ва плей-офф баҳслари марказлашган тартибда, сентябр ойида ўтказилади. Ўйинларга Қатарнинг Доҳа шаҳри мезбонлик қилиши кўзда тутилган.
«Пахтакор» жамоаси ўрин олган Б гуруҳининг ўйинлар тақвими қуйидагича:
Чемпионлар Лигаси 
Б гуруҳи | Марказлашган мажмуа, Доҳа
3-тур | 14 сентябр
«Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони) - «Пахтакор» (Ўзбекистон)
«Шабаб Ал-Аҳлий» (БАА) - «Шаҳри Худрў» (Эрон)
4-тур | 17 сентябр
«Пахтакор» (Ўзбекистон) - «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони)
«Шаҳри Худрў» (Эрон) - «Шабаб Ал-Аҳлий» (БАА)
5-тур | 20 сентябр
«Шабаб Ал-Аҳлий» (БАА) - «Пахтакор» (Ўзбекистон)
«Шаҳри Худрў» (Эрон) - «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони)
6-тур | 23 сентябр
«Шаҳри Худрў» (Эрон) - «Пахтакор» (Ўзбекистон)
«Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони) - «Шабаб Ал-Аҳлий» (БАА)
Янги тақвим минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
564   
Добавить комментарий
Ваше имя: *