Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Ливерпул» «Челси» билан ўйиндан кейин чемпионлик кубогини қабул қилиб олади

«Ливерпул» «Челси» билан ўйиндан кейин чемпионлик кубогини қабул қилиб олади

Автор: admin

АПЛ расмий сайти чемпионликни нақд қилиб қўйган «Ливерпул»га чемпионлик кубогинини қачон топширилишини маълум қилди.
Тантанали топшириш маросими 22 июл кунги АПЛ 37-тури доирасида «Энфилд»да ўтадиган «Челси»га қарши учрашувдан кейин ташкил этилади. Шу куни Мерсисайд клубининг футболчилари, мураббийлар штаби ва клуб ходимлари бош соврин ва Англия чемпионати чемпионлиги учун олтин медалларни қабул қилиб олишади. 
Кубок топширилиши маросимида «Ливерпул» афсонаси, ушбу клубни сўнгги марта – 1990 йилда чемпион қила олган Кенни Далглиш ҳам иштирок этади.
АПЛ ва клуб расмий сайти «Ливерпул» мухлисларига мурожаат қилиб, коронавирус пандемияси туфайли чоршанба куни «Энфилд» стадиони атрофида тўпланмасликни сўради.
161   
Добавить комментарий
Ваше имя: *