Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Тоттенҳем” ҳимоячиси Серж Оренинг укасини ўлдирган шахс ўз айбига иқрор бўлди

“Тоттенҳем” ҳимоячиси Серж Оренинг укасини ўлдирган шахс ўз айбига иқрор бўлди

Автор: admin

“Тоттенҳем” ҳимоячиси Серж Оренинг укаси Кристофер Орени ўлдирган шахс ўз жиноятни тан олди, дея хабар бермоқда Франсе Блеу.
Қотиллик 13-июл, душанба куни тонгда Тулузадаги тунги клуб ёнида содир бўлган. Оре қорнидаги жароҳат билан топилган, ёнида эса қурол бўлган. Шундан сўнг у касалхонага олиб борилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.
Манбага кўра, 14-июл, сешанба куни жиноятчининг ўзи полиция маҳкамасига келиб, қотилликни тан олган. Ҳозирда у ҳибсга олинган.
Маълумот учун, Кристофер Оре акаси сингари, футболчи эди. У Францийанинг 5-дивизионида тўп сурарди.
Серж Оре эса 2017-йилнинг ёзида ПСЖдан лондонликлар сафига келиб қўшилганди. Унинг “Тоттенҳем” билан амалдаги шартномаси 2022-йилга қадар мўлжалланган. Жорий мавсум 27 ёшли ҳимоячи жамоасининг 39 ўйинида қатнашиб, иккита гол ва саккизта голли узатма муаллифига айланди.
160   
Добавить комментарий
Ваше имя: *