Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Хосеп Гвардиола АПЛ рекордини ўрнатди

Хосеп Гвардиола АПЛ рекордини ўрнатди

Автор: admin

“Манчестер Сити” Англия Премер Лигаси 36-тури доирасида ўтказилган баҳсда “Борнмут”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу ғалаба “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун АПЛдаги дастлабки 150 ўйинда эришилган 111-ғалаба бўлди.
Шу тариқа испаниялик мутахассис Премер Лига рекордини ўрнатди — у 150 та ўйинда бошқа мураббийларга қараганда 6 та кўпроқ ғалабани қўлга киритган.
Иккинчи ўринда 105 та ғалаба билан Жозе Моуринё (“Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенҳем”) бормоқда. Кучли бешликдан эса “Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп (92), “Манчестер Юнайтед” собиқ мураббийи Алекс Фергюсон (90) ва “Ливерпул” собиқ мураббийи Кенни Далглиш (85) жой олган.
Маълумот учун, Гвардиола инглиз клубини 2016-йилдан бери бошқариб келади. Жамоа унинг қўл остида икки бор (2017/18, 2018/19) Премер Лигада ғолиб чиққан.
168   
Добавить комментарий
Ваше имя: *