Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Сулшер: «Кубок яримфинали олдидан «Челси» 48 соат кўпроқ дам олиши адолатдан эмас»

Сулшер: «Кубок яримфинали олдидан «Челси» 48 соат кўпроқ дам олиши адолатдан эмас»

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сулшер «Челси»га қарши Англия кубоги яримфинали олдидан тузилган тақвимдан норозилигини билдирди.
«Албатта, кубок яримфинали олдидан «Челси»нинг бизга нисбатан 48 соат кўпроқ дам олиш имкониятига эга бўлиши мени хавотирга солади. Бу адолатдан эмас. 
Бироқ ҳозирда пайшанба кунги «Кристал Пелас»га қарши ўйинимиз ҳақида кўпроқ ўйлашим керак. Келаётган икки ҳафта биз учун жуда муҳим. Бизни оғир учрашувлар кутиб турибди. Бироқ жамоамизнинг яхши спорт формасида эканлиги мени хурсанд қилади. Ишонаманки, жамоа билан мақсадларимизга етамиз.
Ўтган йил якуни билан таққослаганда вазиятимиз анча яхши. Аввалги мавсумда жароҳатлар кўп эди, қолаверса биз жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда эмасдик. Бироқ мавсум якунида, ўйинлар тақвими зич жойлашганда рақибинг сендан 24 ёки 48 соат кўпроқ дам олиши хавотирга сабаб бўлади», - дейди «МЮ» устози.
Маълумот учун, «МЮ» ва «Челси» ўртасидаги Англия кубоги яримфинал баҳси 19 июл куни ўтказилади. Унгача Сулшер жамоаси 16 июл куни «Кристал Пелас»га қарши ўйинда майдонга тушади. «Челси» эса 14 июл куни «Норвич» (1:0) билан ўйинни ўтказиб, «МЮ» билан баҳс олдидан икки кун кўпроқ дам олади.
178   
Добавить комментарий
Ваше имя: *