Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
"Сити" қайтди!

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали билан шартнома имзоламоқчи.
Италия нашрларининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” сенегаллик ҳимоячи учун 67 миллион фунт стерлинг таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” президенти Де Лаурентис ҳимоячини сотиб юборишга тайёр эканлигини расман маълум қилган эди, бироқ Кулибалининг ўзи янги шартнома имзолашга тайёр эканини яшириб ўтирмаяпти.

У қайтмоқда!

Айни дамда эркин агент мақомидаги Марио Манжукич фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Бу ҳақида “Футбол Италиа" нашри маълум қилмоқда. Манбада маълум қилинишича, “Фиорентина” клуби хорват билан шартнома имзолаш ниятида.
Маълум бўлишича, 34 ёшли ҳужумчига икки йиллик шартнома таклиф қилинмоқда. Агар Марио ўзини кўрсата олса, бу шартнома автоматик равишда яна бир йилга чўзилиши мумкин.

Боатенг қоладими?

Мюнҳеннинг “Бавария”клуби ҳимоячиси Жером Боатенг ёзда ҳеч қаерга кетмайди!
Бу ҳақида "Киcкер" нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, Ханс Флик 31 ёшли Боатенгнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жером ва “Бавария” ўртасидаги шартнома келаси йилнинг ёзида ўз якунига етади.

Сарр “Арсенал”да?!

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси айни дамда эркин агент мақомини қўлга киритган Маланг Сарр билан музокаралар олиб бормоқда.
“Гоал" нашрининг маълум қилишича, 21 ёшли ҳимоячи маоши борасида келишувга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Сарр билан шунингдек “Интер” ва “Айнтрахт” жамоалари жиддий қизиқиб қолган.

“Манчестер Юнайтед”дан ғалати юриш

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси эркин агентга айланган Жефф Ҳендрикни ўз сафига қўшиб олиш борасида бош қотирмоқда.
“Футбол Инсидер"нинг маълум қилишича, 28 ёшли ярим ҳимоячининг ҳизматлари билан Оне-Гуннар Сулшер жиддий қизиқиб қолган.
“Бернли” жамоасидаги ўйинлари билан АПЛ мухлисларига яхши таниш бўлган ирландиялик футболчи “қизил иблислар” сафига ўтиш иштиёқида ёнмоқда.
212   
Добавить комментарий
Ваше имя: *