Goal24.uz » Video lavhalar » Танишинг! 17 ёшли "янги Роналду". Унга 15 та жамоа қизиқмоқда (ВИДEО)

Танишинг! 17 ёшли "янги Роналду". Унга 15 та жамоа қизиқмоқда (ВИДEО)

Автор: admin

Европанинг энг яхши 15 клуби Сербия матбуоти Криштиану Роналдуга таққослаётган 17 ёшли вингернинг трансферини кўриб чиқмоқда. Гап Филипп Стеванович ҳақида кетмоқда.
ЭНГ КУЧЛИ ДАъВОГАРЛАР
Футболчига "Манчестер Юнайтед", "Реал", "Барса", "Ливерпул", "Бавария", "Челси", "Ювентус", "Манчестер Сити", "Милан", "Боруссия Дортмунд", "Интер", "Лейпциг", "Бенфика", "Атлетико" ва "Аталанта" даъвогар. ОАВ хабар беришича, ёш футболчининг вакиллари билан бир неча бор боғланишган. "Олти ой олдин унга 10 миллион евродан кўпроқ маблағ таклиф қилинган эди. Энди бу катта пулни олиш осон бўлмайди, аммо барчаси Филиппга боғлиқ. У ўзининг куздаги даражасига қайтиши керак", – деди "Партизан" бош мураббийи Саво Милосевич апрелда пандемиянинг трансфер бозорига таъсирини таҳлил қилар экан.
ҲАММАСИ ЖОЙИДА – У ГОЛЛАР УРМОҚДА
Белград клубининг амалдорлари енгил нафас олишлари мумкин. Стеванович карантиндан кейин Сербия Суперлигасининг 7 турида 4 та гол урди. У жуда ёш бўлишига қарамай, чемпионатда энг кўзга кўринган шахс. Бўлажак трансфер вақт масаласига ўхшайди. Шартномаси 2022 йилгача амалда бўлган "янги Роналду" шу ёзда фойдали трансферга айланишга ҳаракат қилади. Ҳужумчининг мақсади – клубга имкон қадар кўпроқ ёрдам бериш учун гол уришда давом этиш. "Партизан" ўз тарбияланувчиларини сотишдан қочади, одатда, хусусан, Стеванович ҳам жамоанинг хазинаси. Трансфермаркт ихтисослашган портали уни 8 миллион еврога баҳолади – бу Сербия чемпионатидаги энг қиммат ва дунёдаги 17-сербиялик ўйинчидир!
БИР ЗИНАДАН ИККИНЧИ ЗИНАГА

Энди рақамларга эътибор берсак. Стеванович 2019/20 йилги мавсумда 9 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди, ваҳоланки, ушбу мавсумга қадар юқори савияда атиги тўртта ўйин ўтказган. У 2012 йилда "Партизан" академиясига ўқишга кирган ва уч йилдан сўнг "Срвена Звезда" У-13 га қарши дербининг қаҳрамонларидан бири бўлган. "Партизан"нинг ўсмирлар жамоаси асосий рақибини 7:1 ҳисобида мағлуб этди. Стеванович дублни амалга оширди – ўшандан бери жамоа унга янада ишонч билан эргаша бошлади. ОАВ "Партизан" академиясида ақл бовар қилмайдиган қобилият эгаси ҳақида ёза бошлади.
14 ёшида Стеванович Белградга кўчиб ўтди. У ўзининг Арилия шаҳрида бир ҳафта яшади ва дам олиш кунлари "Партизан"да ўйнаш учун ҳар икки йўналишда 360 мил масофани босиб ўтди. Орадан 12 ой ўтгач, бақувват йигитчани базада машғулотларга таклиф қилишди. 2018 йилнинг кузида, у эндигина 16 ёшга тўлганида, "Рад" клубига қарши дуелда (3:0) 8 дақиқа вақт сарфлади. "Туйғуларимни тасвирлаш мен учун қийин. Мен "Партизан" тизимида тарбияланганман. Бу клуб шарафини ҳимоя қилиш мен учун катта бахт", – деганди ўшанда футболчи.
РОНАЛДУ ЭМАС, РОНАЛДИНЁ

2019 йил 1 августда бизнинг қаҳрамонимиз Уелснинг "Коннахс-Куей Номадс" (Эвропа Лигаси квалификасияси)га қарши ўйинда тўп киритиб, Европа мусобақалари тарихини қайта ёзди. Филипп барча Европа мусобақаларидаги энг ёш тўпурарга айланди (16 ёш ва 311 кун).
Ҳеч қандай муаммосиз марказий ҳужумчи сифатида ўйнай оладиган Стевановичнинг хилма-хиллиги Криштиану билан таққослашнинг асосий сабабидир. Бироқ, футболчининг ўзи бошқа бир футболчига – афсонавий бразилиялик Роналдинёга муҳаббатини тан олади. "Роналду менинг энг яхши кўрган ижрочим эмас, лекин мен унга ўхшашга астойдил ҳаракат қиламан. Ҳамма ёшлар Криштиануга тақлид қилишлари керак. Менинг элементим дриблингда. Криштиану ажойиб, лекин у дриблингчи эмас. Роналдинё ўзига хос эди. Албатта, мен ҳам шундай бўлишни истардим», дейди Филипп бу ҳақда гапирар экан.
Сербия кубоги финалида "Войводина"га бой берилган ўйинда Стеванович биринчи бўлим ўрталарида Лазар Марковичнинг ўрнига майдонга тушди. 17 ёшли ўспирин майдонга тушгунга қадар "Партизан" 0:2 ҳисобида ютқазаётган эди. Ўйиннинг 81-дақиқасида Филиппнинг самарали зарбаси ўйинга интригани қайтарди. "Партизан" ўйин якунланишига қадар (90+6) ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча таймларда ҳисоб ўзгармагач, пеналтилар серияси бўлиб ўтди. Унда афсонавий Милошевичнинг жамоаси ютқазди.

Айни дамда Филипп Стеванович коронавирус пандемияси фонида эътибордан четда қолди. Аммо биз санаб ўтган юқоридаги 15 клуб унга бўлган қизиқишини йўқотмаган. Ажабмас, сербиялик футболчи "янги Роналду" номини оқласа.
644   
Добавить комментарий
Ваше имя: *