Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ла Лига. “Реал” Испания чемпионига айланди, “Барселона” ўз уйида мағлуб бўлди

Ла Лига. “Реал” Испания чемпионига айланди, “Барселона” ўз уйида мағлуб бўлди

Автор: admin

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 37-туридан ўрин олган ўйинлар 16-июл, пайшанба куни бўлиб ўтди. Барча ўйинлар параллел равишда ўтказилди.
“Барселона” жамоаси “Осасуна”ни меҳмон қилди. Дастлаб меҳмонлар 15-дақиқада Арнаиснинг киритган тўпидан кейин олдинга ўтиб олди. 62-дақиқада Лионел Месси жарима зарбасидан чиройли гол уриб, мувозанатни тиклади. 77-дақиқада Галегонинг қўпол ҳаракатидан кейин меҳмонлар бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Бироқ ўйин якунланиши арафасида “Осасуна” яна бир гол уриб, ғалабани илиб кетди.
Мадриднинг “Реал” клуби ўз уйида “Вилярреал”ни қабул қилди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Карим Бензема мадридликларнинг тезкор қарши ҳужумини гол билан якунлади. 77-дақиқада францийалик футболчи пеналтини аниқ бажариб, дублини нишонлади. 83-дақиқада меҳмонлар Иборранинг голидан кейин ҳисобни қисқартирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа Зинедин Зидан бошчилигидаги “Реал” очколарини 86 тага етказган ҳолда мусобақа тугашига бир тур қолганида чемпионлик масаласини ҳал қилди. “Барселона” (79) эса иккинчи ўрин билан чекланди.
Параллел кечган баҳсларда “Атлетико” сафарда “Хетафе”ни ишончли ҳисобда таслим этган бўлса, “Севиля” Сан-Себастянда “Реал Соседад” билан муроса йўлини танлади.
Ла Лига
37-тур баҳслари
16-июл, пайшанба
“Реал Мадрид” – “Вилярреал” 2:1
Голлар: 1:0 – 29 Бензема, 2:0 – 77, пеналти Бензема, 2:1 – 83 Иборра.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Карвахал (Васкес, 84), Каземиро, Модрич (Иско, 85), Азар (Асенсио, 62), Кроос (Валверде, 85), Родриго (Винисиус Жуниор, 62), Бензема.
“Вилярреал”: Асенхо, Пау Торрес, Кинтиля, Шакла, Пеня (Сориано, 46), Мойсес Гомес (Касорла, 63), Замбо-Ангисса (Тригерос, 82), Морланес (Иборра, 63), Чуквуезе (Онтиверос, 46), Марио Гаспар, Херар Морено.
Огоҳлантиришлар: Шакла (18), Карвахал (54), Модрич (62), Кинтиля (68), Иско (86).
“Барселона” – “Осасуна” 1:2
Голлар: 0:1 – 15 Арнаис, 1:1 – 62 Месси, 1:2 – 90 Роберто Торрес.
“Барселона”: тер Штеген, Фирпо (Алба, 79), Семеду (Видал, 59), Лангле, Серхи Роберто, Ракитич (Бускетс, 67), Пуч (де Ёнг, 79), Фати, Пике, Месси, Брейтуейт (Суарес, 59).
“Осасуна”: Эррера, Навас, Давид Гарсия, Видал, Аридане, Брашанатс (Оер Санхурхо, 46), Инйиго Перес, Арнаис (Галего, 71), Монкаёла (Роберто Торрес, 85), Эступинян (Тони Лато, 90), Адриан (Барха, 70).
Огоҳлантиришлар: Семеду (54), Ракитич (57), Эступинян (63), Пике (69), Фирпо (75).
Четлатиш: Галего (77).
“Эйбар” – “Валядолид” 3:1
Голлар: 1:0 – 21 Бигас, 2:0 – 28 Инуи, 2:1 – 71 Гвардиола, 3:1 – 90, пеналти Де Бласис.
“Реал Соседад” – “Севиля” 0:0
“Валенсия” – “Эспанёл” 1:0
Гол: 1:0 – 17 Гамейро.
“Малёрка” – “Гранада” 1:3
Голлар: 1:0 – 20 Эрнандес, 1:1 – 45 Диас, 1:2 – 69 Фернандес, 1:3 – 90 Пуертас.
“Хетафе” – “Атлетико” 0:2
Голлар: 0:1 – 54 Лоренте, 0:2 – 80 Томас.
“Селта” – “Леванте” 2:3
Голлар: 0:1 – 11 Барди, 0:2 – 28 Барди, 1:2 – 36 Санти Мина, 2:2 – 45 Аспас, 2:3 – 52 Маёрал.
“Бетис” – “Алавес” 1:2
Голлар: 0:1 – 51 Хоселу, 0:2 – 76 Эли, 1:2 – 90 Морон.
“Атлетик” – “Леганес” 0:2
Голлар: 0:1 – 79 Герреро, 0:2 – 90 Ассале.
179   
Добавить комментарий
Ваше имя: *