Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси кучли бешлик чемпионатлардаги энг яхши натижани қайд этди

Месси кучли бешлик чемпионатлардаги энг яхши натижани қайд этди

Автор: admin

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси Ла Лига 37-тури доирасида «Осасуна» дарвозасига жарима зарбасидан гол уриб, натижасини яхшилади.
Опта Спортсънинг ёзишича, ушбу гол Лионелнинг Испания чемпионати доирасида жорий мавсумда жарима зарбасидан киритган 5-голига айланди. Бу билан аргентиналик форвард Европа кучли бешлик чемпионатларидаги энг яхши натижа соҳибига айланди. Шу билан бирга 33 ёшли форвард сўнгги беш мавсумнинг 4тасида жарима тўпларидан унумли фойдаланиш бўйича етакчилик қилмоқда.
Маълумот учун, 2003 йилдан буён Каталония клубида тўп сураётган Месси ҳозиргача жамоаси билан 34та совринга эга чиқди.
137   
Добавить комментарий
Ваше имя: *