Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Рамос ва Марсело «Реал» тарихидаги энг совриндор футболчиларга айланишди

Рамос ва Марсело «Реал» тарихидаги энг совриндор футболчиларга айланишди

Автор: admin

«Реал» клуби ҳимоячилари Серхио Рамос ва Марсело Ла Лигадаги ғолиблик билан ҳисоб бўйича Мадрид клуби сафидаги 22-совринни қўлга киритишди.
Бу билан ҳар икки футболчи «қироллик клуби» тарихидаги энг совриндор футболчиларга айланишди. Марсело ва Рамос мадридликлар билан бирга 5 карра Ла Лига чемпионлиги, 4 карра Чемпионлар лигаси ғолиблиги, 2 карра Испания кубоги ва 4 карра Испания Суперкубоги соҳибига айланишди. Шунингдек, улар ҳисобида 3 марта УEФА Суперкубоги ва 4 карра клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги ҳам мавжуд.
«Реал» Ла Лига 37-турида «Вилярреал»ни (2:1) мағлуб этиб, Примера тарихида 34 карра Испания чемпионига айланди. Сўнгги марта Мадрид клуби 2016/2017 йилги мавсумда чемпионликни нишонлаганди.
122   
Добавить комментарий
Ваше имя: *