Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Де Хеа «МЮ» афсонавий дарвозабони Шмейхел рекордини такрорлади

Де Хеа «МЮ» афсонавий дарвозабони Шмейхел рекордини такрорлади

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» посбони Давид Де Хеа АПЛ 36-тури доирасидаги «Кристал Пелас»га (2:0) қарши ғалабали ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ушбу ўйин испаниялик дарвозабон учун «МЮ» сафидаги Англия Премер-лигасида 112-нолга ўйналган баҳсга айланди. «Қуруқ» ўйинлар сони бўйича Де Хеа «МЮ»нинг афсонавий собиқ посбони Петер Шмейхел натижасини такрорлади.
Даниялик посбон ушбу натижага эришиш учун «Юнайтед» сафида 252та ўйин ўтказган бўлса, испаниялик голкипер учун 311та учрашув керак бўлди.
Дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолинган ўйинлар сони бўйича 3-ўриндан Эдвин ван дер Сар жой олган бўлиб, нидерландиялик собиқ посбон 186 ўйиндан 90тасида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган.
Маълумот учун, Давид Де Хеа жорий мавсумда АПЛ доирасидаги барча 36 ўйинда майдонга тушиб, жами 35та гол ўтказиб юборган. Бу борада «МЮ»дан фақатгина «Ливерпул» яхшироқ кўрсаткич қайд этган – 29та гол.
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *