Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал»нинг чемпионлиги «Челси»га 15 миллион фунт фойда келтирди

«Реал»нинг чемпионлиги «Челси»га 15 миллион фунт фойда келтирди

Автор: admin

«Реал» клубининг Испания Ла Лигасида чемпионликка эришгани Лондоннинг «Челси» клубига даромад келтирди, дея хабар бермоқда ЭСПН.
Манбанинг ёзишича, 2019 йилда Эден Азар «Реал» клубига ўтаётганида «Челси» билан трансфер келишувида Мадрид клуби Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган тақдирда Лондон жамоасига 10-15 миллион фунт миқдоридаги қўшимча бонуслар тўлаши ҳақида банд киритилган. 
Белгиялик футболчи учун «Челси»га бонуслар билан ҳисоблаганда жами 130 миллион фунт трансфер пули тўланиши керак бўлган.
Маълумот учун, Азар жорий мавсумда Ла Лига ўйинларида 16 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилди. Эден жароҳати боис мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди.
111   
Добавить комментарий
Ваше имя: *