Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Перес: «Бензема «Олтин тўп»ни олиши керак. Ушбу мавсумда ундан яхшироқ ўйинчи йўқ эди»

Перес: «Бензема «Олтин тўп»ни олиши керак. Ушбу мавсумда ундан яхшироқ ўйинчи йўқ эди»

Автор: admin

«Реал» президенти Флорентино Перес жамоа ҳужумчиси Карим Бенземанинг жорий мавсумда кўрсатган ўйинини юқори баҳолади. 
«Бензема «Олтин тўп»ни олиши керак. Ушбу мавсумда ундан яхшироқ ўйнаган футболчи йўқ эди», - дея Переснинг сўзларини келтирмоқда Эуроспорт.
«Реал»нинг Испания чемпионати тарихидаги 34-чемпионлиги билан якунланган 37-тур баҳсларидан кейин Карим Бензема Ла Лигада 36 ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 8та голли узатмага муаллифлик қилди. Францийалик ҳужумчи 21та гол билан тўпурарлар рўйхатида Мессидан (23) кейинги поғонада бормоқда.
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *