Goal24.uz » Ўзбекистон » Шаҳбоз Умаров БАТE билан шартнома имзолади

Шаҳбоз Умаров БАТE билан шартнома имзолади

Автор: admin

«Энергетик-БГУ»нинг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Шаҳбоз Умаров БАТE клуби сафига ўтди.
Клуб расмий сайтининг қайд этишича, ҳамюртимиз ёзги трансфер ойнасининг иккинчи қисмида (15-28 сентябр) БАТE сафига бориб қўшилади ва Европа лигасининг янги мавсумида тўп суриш имкониятига эга бўлади. Агар БАТE бу опсияни фаоллаштирмаса, Умаров янги жамоаси сафида фақатгина 2021 йилнинг январ ойидан тўп суриш имкониятини қўлга киритарди. 
Шаҳбоз Умаров Беларус Олий лигаси жорий мавсумида «Энергетик-БГУ» сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи янги мавсум олдидан Жасур Яхшибоев билан бирга «Энергетик-БГУ» сафига келиб қўшилган эди. Аввалроқ Яхшибоев Солигорскнинг «Шахтёр» клубига ўтганди.
171   
Добавить комментарий
Ваше имя: *