Goal24.uz » Ўзбекистон » «Бунёдкор» Жалолиддиновнинг трансферидан қанча ишлаши маълум бўлди

«Бунёдкор» Жалолиддиновнинг трансферидан қанча ишлаши маълум бўлди

Автор: admin

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби 18 ёшли футболчиси Жасур Жалолиддиновни Москванинг «Локомотив» клубига трансфер қилишга яқин турибди. Бу ҳақда клуб бош директори Улуғбек Мирзаев Кун.узъга берган интервюсида айтган.
Маълум бўлишича, «Бунёдкор» 2002 йилда туғилган футболчисининг «Локомотив»га трансферидан 350 минг евро ишлаб олиши кутилмоқда. Шунингдек, Жалолиддиновга Туркиянинг «Бешиктош» клуби ҳам расмий таклиф билан чиққан.
«Жасур Жалолиддинов трансфери бўйича Москванинг «Локомотив» клуби билан музокаралар давом этаяпти. Футболчимиз ушбу клубга ўтиш эҳтимоли катта. Музокараларнинг сўнгги босқичи давом этмоқда.
Жасурга Туркиянинг «Бешиктош» клубидан ҳам расмий таклиф бўлди. Шунингдек, таклиф бўлмаса-да, Белгиянинг «Андерлехт» клубидан, Молдованинг етакчи клубларидан, Испания ва БАА жамоаларидан қизиқиш мавжуд. Аммо улардан фақат оғзаки мурожаат бўлди, расмий таклифни эса «Локомотив» Москва ҳамда «Бешиктош»дан олдик.
Жасурнинг ўзи «Локомотив»да тўп суришни хоҳлайди, шунинг учун ҳозирда Россия клуби билан музокара олиб боряпмиз. Барчаси тез орада ҳал бўлади. Трансфер нархини яшириб ўтирмайман. Бугунги кунда «Локомотив» клуби Жасур Жалолиддиновнинг трансфер ҳуқуқини умумий 350 минг евро эвазига сотиб олаяпти», деган Мирзаев.
Аввалроқ Кун.уз билан интервюда Жасур Жалолиддиновнинг ўзи ҳам «Локомотив»га ўтишга тайёрлигини, трансфер тафсилотларини у расман амалга ошгач, бўлишишини айтганди.
191   
Добавить комментарий
Ваше имя: *