Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Флорентино Перес: «Ёзда «Реал»дан шов-шувли трансферлар кутманг. Вазият жуда ҳам ёмон»

Флорентино Перес: «Ёзда «Реал»дан шов-шувли трансферлар кутманг. Вазият жуда ҳам ёмон»

Автор: admin

«Реал» клуби президенти Флорентино Перес ёзги трансфер ойнасида Мадрид жамоаси шов-шувли трансферларга қўл урмаслигини маълум қилди.
73 ёшли клуб раҳбарининг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси сабабли юзага келган молиявий йўқотишлар туфайли клуб янги футболчилар учун катта маблағ сарфлай олмайди. 
«Ёзги трансфер ойнасида «Реал»дан шов-шувли трансферларни кутманг. Вазият жуда ҳам ёмон. Клубга ёрдам бўлиши учун футболчилардан маошларини қисқартиришни сўраб туриб, янги трансферга қўл уриш нотўғри бўлади. Шошаётганимиз йўқ, трансферлар кутиб туради. Вазият ўзгаришни бошласа, «Реал» яна энг яхши футболчиларни сотиб олишни бошлайди», - дея Переснинг сўзларини келтирмоқда Онда Cеро.
Олдинроқ, «Реал» 2021 йилги ёзги трансфер ойнасида «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш учун бу йилга трансфер бозорида фаол бўлмаслиги ҳақида хабар берилганди.
191   
Добавить комментарий
Ваше имя: *