Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бугун Бартомеу ва Сетен ўртасида учрашув бўлиб ўтади

Бугун Бартомеу ва Сетен ўртасида учрашув бўлиб ўтади

Автор: admin

«Барселона» президенти Жозеп Мария Бартомеу жамоа бош мураббийи Кике Сетен билан учрашиб, у билан гаплашиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июл бўлиб ўтган «Осасуна»га қарши баҳсда «кўк-анорранглилар» ўз майдонида 1:2 ҳисобида ютқазишди.
"Мундо Депортиво" тарқатган хабарга кўра, Бартомеу кечаги ўйиндаги мағлубият, умуман олганда эса, қўлдан чиқарилган соврин сабабларини билиш мақсадида мураббий билан кўришмоқчи. Манбага кўра, Сетен бугун истеъфога чиқарилмайди. Аммо унинг 8 августга қадар ўз лавозимида қолишига ҳам ҳеч қандай кафолат йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ўша куни «Барселона» Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Наполи»га қарши жавоб учрашувини ўтказади (Неаполда ўтказилган ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланган).
"Мундо Депортиво"да айтилишича, Кике Сетеннинг лавозим курсиси қимирлаб турибди. Айниқса, Лионел Мессининг «Осасуна»га қарши ўйиндан кейин айтган фикрлари бунинг исботи бўла олади. Аргентиналик футболчи "ниманидир ўзгартириш керак, акс ҳолда «Наполи» тўсиғидан ўта олмаймиз", қабилида фикр билдирди.
Манба: футболҳд.ру
137   
Добавить комментарий
Ваше имя: *