Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Икер Касиляс «Реал»га қайтади

Икер Касиляс «Реал»га қайтади

Автор: admin

«Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касиляс яна қадрдон клубига қайтади.
39 ёшли испаниялик мадридликлар президенти Флорентино Переснинг маслаҳатчиси бўлади, деб хабар берди Марcа.
Касиляс — «Реал» тарбияланувчисидир. У мадридликлар таркибида 1999-2015 йиллар давомида ўйнади. Сўнгги 5 йилни эса Португалиянинг «Порту» клубида ўтказди.
2019 йил май ойида Касиляс «Порту»нинг қароргоҳида инфарктни бошидан ўтказди. Шундан сўнг профессионал даражадаги ўйинларда иштирок этмади. Қишда унинг футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
156   
Добавить комментарий
Ваше имя: *