Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Лидс» 16 йил ўтиб, Премер-лигага қайтди

«Лидс» 16 йил ўтиб, Премер-лигага қайтди

Автор: admin

Чемпионшипнинг 45-турида «Вест Бромвич» «Ҳаддерсфилд»га (1:2) мағлубиятга учрагач, Англия Премер-лигасига йўлланма олган дастлабки клуб номи маълум бўлди.
Турнир якунига бир тур қолганида Славен Билич бошқарувидаги «Вест Бромвич» 82 очко билан 2-ўриндан жой олган. Марсело Белса бошқарувидаги пешқадам «Лидс» эса 44 ўйинда 87 очко тўплаган. Чемпионшипдаги дастлабки икки ўрин соҳиби Англия Премер-лигасига тўғридан-тўғри йўлланма олишини инобатга олсак, «Лидс» амалда АПЛ йўлланмасини расмийлаштирган саналади.
Эслатиб ўтамиз, «Лидс» сўнгги бор 2003/04 йилги мавсумда Англия Премер-лигасида иштирок этиб, якунда қуйи дивизионга тушиб кетган эди. 
Маълумот учун, АПЛнинг навбатдаги икки йўлланмасига «Вест Бромвич», «Брентфорд» ва «Фулҳем» клублари даъвогарлик қилишмоқда.
134   
Добавить комментарий
Ваше имя: *