Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Уеска» ўз тарихида иккинчи бор Ла Лигага чиқди

«Уеска» ўз тарихида иккинчи бор Ла Лигага чиқди

Автор: admin

Испания Сегундасининг 41-турида «Уеска» ўз уйида «Нумансия»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонди ва Примера йўлланмасини қўлга киритди.
«Уеска» сўнгги тур олдидан очколарини 67тага етказиб олди ва 3-ўриндаги «Алмерия»дан 4 очкога ўзиб кетди. Шу тариқа клуб ўз тарихида иккинчи марта Ла Лигада ўйнайдиган бўлди. Жамоа бунгача 2017/18 йилги мавсумни юқори дивизионда ўтказган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Кадис» 14 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасига эга чиққанди.
194   
Добавить комментарий
Ваше имя: *