Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» мухлислари мавсумнинг энг яхши ўйинчисини аниқлашмоқда – Месси 2-ўринда

«Барселона» мухлислари мавсумнинг энг яхши ўйинчисини аниқлашмоқда – Месси 2-ўринда

Автор: admin

Марcа ўз сайтида «Барселона»нинг мавсумдаги энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун сўров ўтказмоқда.
Овоз бериш ҳали якунланмаган бўлса ҳам, унинг оралиқ натижалари кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Чунки ҳозирча энг кўп овозни каталонияликларнинг 28 ёшли дарвозабони Марк-Андре тер Стеген тўплаган, Лионел Месси 2-ўринда. Жамоанинг 20 ёшли тарбияланувчиси Рикард Пуч эса учинчи бўлиб турибди.

Айни дамда кучли ўнлик қуйидагича:
1.Марк-Андре тер Стеген
2. Лионел Месси
3. Рикард Пуч
4. Ансу Фати
5. Клеман Лангле 
6. Френки де Ёнг
7. Нелсон Семеду
8. Артуро Видал
9. Серхи Роберто
10. Серхио Араухо
Мавсумни ёмон ўтказган футболчилар қаторидан эса Самюел Юмтити, Усмон Дембеле ва Жуниор Фирпо ўрин олган.
223   
Добавить комментарий
Ваше имя: *