Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Гвардиолага Роси керак

Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси тез орада Фернандинонинг ўрнини босишга қодир ярим ҳимоячи изламоқда.
“Глобе Эспорт" нашрининг маълум бўлишича, “Сити” нишонида “Гремио”нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Диего Роси турибди.
Манбанинг маълум қилишича, шахсан Гвардиоланинг ўзи “Гремио” футболчисини жамоада кўришни истамоқда. Бразилия клуби ўз вундеркиндини 10 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Рохога даъвогар бор

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Маркос Рохо фаолиятини Францийада давом эттириши мумкин.
“Ле10спорт" нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” аргентиналик футболчини сотиб юборишга тайёр. Шу сабабли “Марсел” бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, “Марсел” Рохо учун 8 миллион евро таклиф қилган.

Саид нишонда

“Брентфорд” жамоаси ярим ҳимоячиси Саид Бенрахма гранд клублардан бирида кўриниш бериши мумкин.
“РМC”нинг маълум қилишича, 24 ёшли жазоирлик футболчи учун курашда “Арсенал” ва “Челси” клублари жиддий кураш олиб бормоқда. Шунингдек, “Лестер”ҳам “Брентфорд”га таклиф юборган.  
Манбанинг маълум қилишича, агар “Брентфорд” АПЛга йўл олса, жамоа ўз футболчисини сотмайди.

“Тоттенҳем”дан ўзгача юриш

Англиянинг “Тоттенҳем” клуби ёздаги илк трансферини амалга оширишга жуда яқин турибди.
“Таем Талк"нинг маълум қилишича, “шпорлар” “Бейжинг Гоан” клуби ҳимоячиси Ким Мин Чже билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.
Манбанинг маълум қилишича, бу трансферни амалга оширишда Сон Хин Мин катта рол ижро этмоқда.

“Реал” ҳужумчиси қаерга йўл олади?

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Борха Маёрал яқин кунлар ичида “Леванте”даги ижара муддатини якунлаб “Рел” сафига қайтади.
ТМW нашрининг маълум қилишича, Мадрид клуби Борхани сотиб юбормоқчи. 23 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам жамоани тарк этиш ниятида.
Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” форворди билан “Ласио”, “Валенсия” сингари клублар қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга қараганда, “Реал” бу трансфердан 3,5 миллион евро даромад олмоқда.

Рюдигер кетадими?

Англиянинг “Челси” жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер бошқа жамоага ўтиши мумкин.
“Даилй Маил" нашрининг маълум бўлишича, “аристократлар” немис футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу сабабали, у борасидаги барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, “Челси” 20-30 миллион атрофидаги таклифлар эвазига Рюдигер билан хайрлашишга тайёр.
282   
Добавить комментарий
Ваше имя: *